Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2023-12-06 15:54:12    1380

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

“Рақобат тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–850-сон, 03.07.2023 й.) янги таҳрирда қабул қилинди

 Қонун билан рақобат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди.

 Қонунга кўра, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органи (монополияга қарши орган) ҳисобланади.

 Қонунга бир қатор янги, жумладан, монополияга қарши комплаенс тушунчаси киритилди.

Монополияга қарши комплаенс фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиши хатарларини аниқлаш ва мазкур хатарларнинг олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизимидан иборат.

 Монополияга қарши комплаенс мажбурий тартибда:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда;

товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда;

охирги 3 йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори БҲМнинг 100 минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлатга тегишли бўлган юридик шахсларда;

охирги 3 йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори БҲМнинг 100 минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши 50 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этадиган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахсларда;

юридик шахсларнинг бирлашмаларида жорий этилади.

Қонунда устун мавқени белгилашнинг янги мезонлари киритилди. Унга кўра, табиий монополия субъектлари ҳам устун мавқега эга субъектлар қаторига қўшилди.

Шунингдек, устун музокара кучи институти киритилиб, унга мувофиқ, устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан битим шартларини, товарлар реализация қилинадиган ҳудудни ва нархни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги устун музокара кучи деб эътироф этилади.

 Қонунга кўра, давлат хўжалик юритувчи субъектларга солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, грантлар, давлат кафолатлари, имтиёзли кредитлар, эксклюзив ҳуқуқлар, давлат мулкини имтиёзли нархларда сотиш ва ижарага бериш, ер ресурсларидан ва ерости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқларини имтиёзли шартлар асосида бериш ҳамда бошқа преференсиялар ва афзалликлар тарзида давлат ёрдамини бериши мумкин.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram