Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 162 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РЕЖА 107 ФОИЗГА БАЖАРИЛДИ: СЎХ ТУМАНИДА КУЗГИ МАВСУМ ДАВОМИДА 139 000 ТЎП ЯНГИ КЎЧАТЛАР ЎТҚАЗИЛДИ

×

 2023-12-06 15:46:36    956

PDF юклаш
Чоп этиш


Режа 107 фоизга бажарилди: Сўх туманида кузги мавсум давомида 139 000 тўп янги кўчатлар ўтқазилди

Дарахт экиб боғ яратиш инсон учун савобли амаллардандир ва Ватаннинг бир гўшасида пайдо бўлган боғ ўша ҳудуд чиройига янада файз ва кўрк бағишлайди. Республикамизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан старт олган “Яшил макон” умумимиллий лойиҳаси доирасида Сўх туманида ҳам ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Мутасадди идоралар вакилларининг бизга берган маълумотларига кўра, туманда куз мавсуми учун жами бўлиб 130 000 тўп кўчатлар экиши режа қилинган бўлиб, ушбу режа туманимизда ортиғи билан бажарилганлиги маълум бўлди. Бугунги кунгача Сўх тумани миқёсида 139 000 тўп мевали ва манзарали дарахтлар ниҳоллари ўтқазилди.

Қилинган саъй-ҳаракатлар натижасида туманнинг ҳудудида янги боғлар ва яшил экоҳудудлар ташкил этилди. Ташкил этилган секторлар раҳбарлари боғлари ҳам қилинган ишлар натижадорлигидан дарак беради.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram