СЎХЛИК ТАЛАБА АСОСИЙ ФАН ОЛИМПИАДАСИ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ИШТИРОКЧИСИ!
2023-12-06 15:44:50 995
Сўхлик талаба асосий фан олимпиадаси Республика босқичи иштирокчиси!
Таълим соҳасига берилаётган эътибор замирида ўсиб келаётган баркамол авлод келажагига бўлган эътибор мужассам. Мактабларда таҳсил олаётган ўқувчилар орасида турли кўрик-танловларни ташкил этиш ва шунинг баробарида уларни муносиб рағбатлантириш уларда илм излаш йўлидаги иштиёқни янада кучайтиради.
Айни кунларда Республикамиз миқёсида мактаб ўқувчилари билимларини синовдан ўтказиш мақсадида асосий фан олимпиадаларининг вилоят босқичи ўтказилиб, ушбу танлов натижалари энг билимли ва фаъол талабаларни саралаб олишга омил бўлмоқда. Фарғона вилояти босқичида бўлиб ўтган мазкур билимлар синовида Сўх тумани ўқувчилари ҳам қатнашиб, совринли ўринларни олганликлари барчамизни бирдек қувонтирди.
Тожик тили ва адабиёти фанидан тумандаги 28-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари энг фаъол деб топилиб, бир нафар билимдон ўқувчимиз Республика босқичига йўлланма олгани маълум бўлди. Шодиёна Собиржонова, Зиёратхон Қодиржонова ва Фариштамоҳ Ҳасанжоновалар мазкур билимлар танловида қатнашиб, ғолибликни қўлга киритдилар.
11-синф ўқувчиси Шодиёна Собиржонова учинчи марта ушбу синовда қанташиб, ғолиб бўлди ва мазкур қизимиз эндиликда Республика миқёсида туманимиз ва вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади. Ғолибларга эсдалик совғалар билан бир қаторда бир марталик пул мукофоти учун сертификатлар ҳам тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram