АДЛИЯ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ СЎХ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
2023-12-05 16:37:47 397
Адлия вазири ўринбосари Сўх туманида сайёр қабул ўтказди
Сўх туманининг 1-сектори ҳудудида адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев иштирокида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда туман масъуллари билан биргаликда, адлия бошқармаси вакиллари, туман секторлари раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, ижтимоий ҳимоя, меҳнат муносабатлари, тиббиёт, коммунал соҳа ҳамда низоларни ҳал қилиш юзасидан масалалар тингланди. Кўплаб фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилиб қўшимча ўрганишлар талаб этиладиган мурожаатлар алоҳида иш юритувга олинди.
Қабул якунида бир гуруҳ эҳтиёжманд фуқароларга Адлия вазирлиги томонидан кундалик эҳтиёжда зарур бўлган маиший воситалар тақдим этилди. Фуқароларнинг мурожаатларини манзилли ўрганилиши юзасидан вилоят ва туман бўлимларига керакли вазифа ва тавсиялар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram