ИЧКИ ДРАЙВЕР – МАҲАЛЛА РИВОЖИНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИ
2023-12-04 15:52:32 359
Ички драйвер – маҳалла ривожининг асосий омили
Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва фуқароларга муносиб меҳнат шароити яратиб бериш юзасидан ҳудудларда амалий ишлар қилиниши учун яхлит тизим яратиб берилган. Маҳаллаларда фаъолияти йўлган қўйилган ҳоким ёрдамчилари зиммасига ушбу йўналишда катта масъулият юклатилган.
Маҳалла фуқаролар йиғинларида бугунги кунгача ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ташкил этилган очиқ мулоқотда бевосита туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этди ва ушбу долзарб масала атрофлича таҳлил этилди. “Ички драйвер – маҳалла ривожининг асосий омили” мавзусида ташкил этилган мазкур тадбирда маҳалла мутасаддилари, жамоатчилик фаоллари ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.
Ташкил этилган мазкур тадбирда ҳар бир ҳоким ёрдамчиси томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама этилди, маҳаллалар ривожланишига оид танлаб олинган ўзига хос драйверлар ва уларнинг натижадорлиги таҳлил қилинди, намуна кўрсатган ҳоким ёрдамчилари тажрибаси амалда татбиқ этилиши таъкидланди ва камчиликка йўл қўйган мутасаддилар ҳам ушбу тадбирдан хулоса чиқариб, фаолиятини йўлга қўйилиши алоҳида таъкидланди. Тадбир давомида йил якунлари бўйича сарҳисоб қилиш ишлари юзасидан тегишли ўринбосарларга кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram