Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ СЎХ ТУМАНИДА КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2023-12-04 15:46:11    225

PDF юклаш
Чоп этиш


ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ СЎХ ТУМАНИДА КЕНГ НИШОНЛАНДИ


Туманимизнинг "Соҳил" дам олиш масканида 3 декабрь – "Халқаро ногиронлар куни”га бағишлаб тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, туман секторлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик, маҳаллалардан ташриф буюрган ижтимоий кўмакка мўҳтож оилалар аъзолари иштирок этишди.


Тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва бошқа мутасаддилар сўз олиб, бугунги кунда Президентимиз томонидан ижтимоий кўмакка мўҳтож оилаларга, ногиронларга берилаётган эътибор ҳақида гапириб, қилинаётган барча ишлар инсон манфаатини кўзлаб амалга оширилаётганлиги билан ҳам аҳамиятли эканлигини қайд этиб ўтди.


Тадбир давомида маҳаллалардан ташриф буюрган 100 нафарга яқин жисмоний имконияти чекланган фуқароларга туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва ҳомий ташкилотларнинг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.


Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбир санъаткорларнинг дилтортар наволари ва иштирокчиларнинг хурсандчилиги билан янада файзли ўтди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram