Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МЕҲР ДАФТАРИ” ДАГИ 9 НАФАР БОЛАЖОНЛАРГА МЕБЕЛ ЖИҲОЗЛАРИ ВА НОУТБУКЛАР СОВҒА ҚИЛИНДИ

×

 2023-12-02 11:17:56    395

PDF юклаш
Чоп этиш


“Меҳр дафтари” даги 9 нафар болажонларга мебел жиҳозлари ва ноутбуклар совға қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 17 январдаги 26-сонли қарорига мувофиқ “Меҳр дафтари” тизимига киритилган болаларга туман ҳокимлиги томонидан алоҳида эътибор кўрсатилмоқда. Бундай болалар муаммоси ва қизиқишларини ҳал этиш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу “Йўл харита” си доирасида аниқ чора-тадбирлар ва амалий ишлар режаси ҳам ижрога йўналтирилган.


Туман маданият марказида ташкил этилган тадбирда бундай болаларга турли русумдаги мебел жиҳозлари ва ноутбуклар совға қилинди. Совғаларни туман ҳокими ва бошқа мутасадди раҳбарлар болажонларга тақдим этдилар.


Албатта, бундай эътибордан мамнун ва масрур бўлган бу жажжи қизлар ва болалар самимий сўзлар ила миннатдорчилик билдирдилар. Бундай эътибор мунтазам давом эттирилиши мутасаддилар томонидан алоҳида таъкидланди.


Совғаларни топшириш маросимида иштирок этган маҳалла фаъоллари ҳам бундай эътибор учун миннатдорчилик сўзлари изҳор этишди. Қизлар ва болалар ҳолидан ҳар доим хабардор бўлиш учун туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси ва “Миллий гвардия” туман бўлими раҳбариятига керакли кўрсатмалар берилди.


Маълумот учун: туман миқёсида бундай болалар сони 9 нафарни ташкил этади. Уларнинг барчасига дастурлаш тизимини ўрганиш мақсадида ноутбуклар ва мебел жиҳозлари сотиб олиш учун туман ҳокимлигидан 70 миллион 100 минг сўм миқдоридаги маблағ йўналтирилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram