“ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ 16 КУНЛИК ФАОЛ ХАРАКАТЛАР” ТАДБИРЛАРИ КУТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА
2023-12-02 11:16:11 398
“Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол харакатлар” тадбирлари кутаринки руҳда давом эттирилмоқда
2023-йилнинг 29-ноябрдан Ўзбекистонда “Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” кампанияси фаолияти бошланишини эълон қилган Сенат раиси Танзила Нарбаева зўравонликка қарши курашда амалиётда амалга оширилиши лозим бўлган машаққатли ва давомли ишлар мавжудлигини, ушбу тадбирларни амалга оширишда ҳар биримизнинг иштирокимиз муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.
Мазкур лойиҳа доирасида тумандаги педагогика касб-хунар коллежининг 55 нафар ўқувчилари иштирокида “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг 02.09.2019 йил кунги 561-сонли ҳамда 11.04.2023йил кунидаги 829-сонли Қонунлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек тадбир давомида ушбу Қонунлар юзасидан ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, ҳуқуқий билимларини оширдилар. Шунингдек мазкур Қонундаги терминлар туширилган тарқатма материаллар тадбир иштирокчиларига ўқиб танишиб олишлари учун тарқатилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram