КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ
2023-12-02 11:14:48 379
Конституцияни ўрганамиз
Конституциямизнинг 30-моддаси:
“Ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас.
Ҳеч ким айни бир жиноят учун такроран ҳукм қилиниши мумкин эмас”.
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қонун ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжат турларидан бири ҳисобланади.
Шунга кўра, эълон қилинмаган қонун расмий ва мажбурий кучга эга бўлмайди, унинг асосида ҳеч ким ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас.
Мазкур нормада “Бир қилмишга бир жазо” принципи ҳам мустаҳкамланган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram