“ВАТАН ТАЯНЧИ” ҲАРАКАТИ ОТРЯДИНИНГ 200 НАФАР ЭНГ ФАОЛ АЪЗОЛАРИГА КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
2023-12-01 16:09:06 339
“Ватан таянчи” ҳаракати отрядининг 200 нафар энг фаол аъзоларига кўкрак нишонлари тақдим этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.03.2022 йилдаги 150-сонли “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида республикамизда ва бизнинг туманимизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айни кунда туман таълим даргоҳларида ушбу ҳаракатнинг бошланғич бўлимлари ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 31 майдаги қарорига биноан “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати эмблемаси таъсис этилган. Бугун туман маданият маркази мажлислар залида ушбу отряднинг 200 нафарига “Ватан таянчи” кўкрак нишонлари топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати раҳбари, полковник Баҳром Зулфиқоров, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлари раҳбарлари иштирок этдилар. Туман мактабларида ташкил этилган отрядлар аъзолари қатнашган тадбирда сўз олганлар «Ватан таянчи» ҳаракатининг асосий вазифасини ҳамда мақсадини тушунтириб ўтиб ўсиб келаётган ёш авлодни Ватан тақдирига дахлдорлик, маънавий-ахлоқий, миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда қонунларимизга нисбатан юксак ҳурмат руҳида тарбиялаш кераклиги тўғрисида сўзладилар.
Барча 200 нафар ўқувчиларга “Ватан таянчи” кўкрак нишони тантанали тарзда тақдим этилди. Отрядлар фаолиятига мутасаддилар томонидан омадлар тиланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram