Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АЁЛЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2023-12-01 16:06:51    281

PDF юклаш
Чоп этиш


Аёллар ва хотин-қизларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Аёлларимиз ва хотин-қизларимизнинг жамиятда ўз ўринларига эга бўлишлари ва мавқеъ топишларида қилинаётган амалий ишлар уларда бўлган интилиш ва саъй-ҳаракатлар юксалишига омил бўлаётир. Республкамиз миқёсидла ўтказилаётган "Биз зўравонликка қаршимиз" деб номланган 16 кунлик акцияси ҳам уларни ҳар томонлама ҳимоялашда ҳам алоҳида ўринга эга.

Сўх тумани ИИБ ЖХХ ХПБ ХҚМБ катта инспектори подполковник Шаҳноза Шодмонованинг сўзларига кўра, аёллар ўртасида ушбу мавзуда тарғибот-ташвиқот ишлари мунтазам ўтказилаётир. Ички ишлар бўлими вакили томонидан тумандаги бир қатор корхона ташкилотларда "Биз зўравонликка қаршимиз" 16 кунлик акцияси доирасида тарғибот тадбирлари хотин-қизларнинг фаол иштирокида бўлиб ўтмоқда.

Тадбирлар давомида жамиятда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва ҳукумат қарорлари мазмун-моҳияти тушунтириб борилмоқда. Шунингдек турли хил масалалар бўйича мурожаат қилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилиб, бошқа муаммолар билан мурожаат қилганлари тегишлилиги жиҳатдан йўналтирилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram