Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВАТАН ЎҒЛОНЛАРИ НОМИ БАРҲАЁТ!

×

 2023-12-01 16:04:43    251

PDF юклаш
Чоп этиш


Ватан ўғлонлари номи барҳаёт!


Сўх тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова ва Ленбур маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Равзахон Ҳакимовалар мазкур маҳалладаги Холбоевлар хонадонида бўлишди. Хонадон эгаларининг фарзанди Хайриддин Холбоев Ватан тинчлиги йўлида жон фидо қилган ўғлонлардан.

Катта сержант Хайриддин Холбоев 2000 йили Сурхондарёнинг Сариосиё ва Узун туманларида халқаро террорчиларга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган. У таълим олган Сўх туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида унинг бюсти ўрнатилган.

Мактаб ичида ва у яшаган оилада ҳам қаҳрамон йигитга бағишланган ихчамгина музей ташкил қилинган. Мазкур музейда қаҳрамон йигитнинг шижоати ҳақида сўзлайдиган ашёлар жой олган.

Хайриддин Холбоевнинг онаси Гулснунби ая билан мулоқот чоғида саодатли кунларимиз, осойишта ҳаётимизни таъминлашда унинг ўғли каби мард ва жасур ўғлонларнинг ҳиссаси катта экани алоҳида таъкидланди. Бундай мард ўғлонлар шижоати ва қаҳрамонлиги бугунги ёшлар учун ибрат мактаби бўлиб доимо хизмат қилиши қайд этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram