АДЛИЯ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2023-11-29 16:00:20 361
Адлия вазири ўринбосари иштирокида сайёр қабул ўтказилди
Бугун туманимизнинг 1-сектори ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Худоёр Хуррамович Мелиев иштирокида аҳоли муаммо ва камчиликларини ўрганиш ва уларга амалий кўмак кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда Фарғона вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Абдуманнон Бўриев, Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ҳокими ўринбосарлари, Адлия вазирлиги вилоят ва туман бўлимлари вакиллари, туман секторлари раҳбарлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Сайёр қабулда фуқаролар ўз муаммо ва камчиликлари юзасидан вазир ўринбосарига мурожаат этдилар. Ишга жойлашиш, оилавий масалалар, турли келишмовчилик ва низоларни қонуний йўл билан ҳал этиш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя этишга доир масалалар кўрилган мазкур сайёр қабулда аксарият муаммо ва камчиликлар жойида ҳал этилди.
Бошқарма ва вазирлик доирасида ҳал этиладиган масалалар ҳам назоратга олинди. Сайёр қабулда тиббиётга оид масалалар ҳам ҳал этиб берилди.
Сайёр қабул якунида вазир ўринбосари бевосита аҳоли билан саимий мулоқот қилди. Республикамизда барча хизматлар Адлия вазирлиги ва унинг қўйи тизимларида осон ва қулай ҳал этилаётгани, Сўх туманида давлат хизматлари кўрсатишнинг онлайн усули жорий этилишини қайд этган вазир ўринбосари бу борада Сўх тумани тажрибаси йўлга қўйилишини таъкидлади.
Қабул охирида бир гуруҳ фуқароларга Адлия вазирлиги томонидан юборилган совғалар тақдим этилди. Фуқароларнинг мурожатларини манзилли ўрганилиши юзасидан вилоят ва туман бўлимлари раҳбариятига керакли топшириқ ва вазифалар юкланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram