“ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ 16 КУНЛИК” ТАДБИРИ ДОИРАСИДА ЖОЙЛАРДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
2023-11-28 16:20:45 334
“Зўравонликка қарши 16 кунлик” тадбири доирасида жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Юртимизда жорий йилнинг 25 ноябридан 10 декабрь кунигача “Зўравонликка қарши 16 кунлик” тадбири ўтказилади. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги 87-сонли Фармони билан тасдиқланган комплекс чора- тадбирлар режасида “БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишлаб ўтказилади.
Шу муносабат билан жойларда тасдиқланган режа асосида мазкур тадбирни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётир. Сўх туманида ҳам ушбу тадбир туман ҳокимлиги ва ички ишлар бўлими ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида туманда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди. Мазкур санага бағишлаб тадбир иштирокчиларига туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова ва Сўх тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори подполковник Шаҳноза Шодмоновалар маърўза қилишди ва бу бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатларига доир етарли маълмуотлар беришди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram