Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 188 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ИЭС ЙИЛИГА 1,1 МЛРД КУБОМЕТР ТАБИИЙ ГАЗНИ ТЕЖАШ ИМКОНИНИ БЕРАДИ

×

 2023-11-28 16:17:24    310

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги ИЭС йилига 1,1 млрд кубометр табиий газни тежаш имконини беради


Ширин шаҳри ва Боёвут тумани ҳудудида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қурилаётган, жами қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станциясининг дастлабки босқичи тармоққа уланди.


Ушбу маросимда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони қироллиги инвестиция вазири Холид ал-Фолих иштирок этди. Давлат раҳбари махсус тугмани босгач, замонавий станциянинг илк 500 МВт қувватга эга биринчи блоки ишга тушди.


Жорий йил якунига қадар ушбу станциянинг қуввати босқичма-босқич 1000 МВтга, 2024 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ 1500 МВт қувватга чиқарилади.


Бу нима беради?


Станция тўлиқ ишга туширилгач йилига 12 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу ҳажмдаги электр энергияси юртимиздаги 3 миллиондан зиёд хонадоннинг бир йиллик истеъмолини қоплаш имконини беради. Энергетика вазирлигининг маълумотларига қараганда, унда “Mitsubishi” (Япония) компаниясининг дунёдаги энг замонавий ва энергия тежамкор газ турбиналари ўрнатилиши ҳисобига йилига 1,1 млрд кубометр табиий газ тежалади.


Мазкур мегалойиҳа Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компаниясининг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳисобига амалга оширилмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram