Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОСИЁ ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТИДА СЎХЛИК ОЗОДБЕК БУРҲОНИДДИНОВ ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЬ ЭГАСИГА АЙЛАНДИ

×

 2023-11-28 16:16:08    195

PDF юклаш
Чоп этиш


Осиё очиқ чемпионатида Сўхлик Озодбек Бурҳониддинов олтин ва кумуш медаль эгасига айланди


Ҳиндистон давлатининг Висакхапатнам шаҳрида 24-26 ноябрь кунлари спортнинг карате ВКФ тури буйича Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур спорт тадбирида қитъамизнинг 10 дан ортиқ давлат вакилари ҳамда 2 573 нафар спортчилар медаллар учун баҳс олиб бордилар.


Ҳамюртимиз, Сўх тумани фарзанди, ёш чемпион Озодбек Бурҳониддинов 14-15 ёшлар ўртасида +70кг вазн тоифасида тенгсиз деб топилди.


16-17ёш -68 кг вазн тоифасидаги финал баҳсида мезбон спортчидан кичик ҳисоб фарқи билан мағлубиятга учраб, 2-ўрини эгаллади.


Мусобақа якунида ўз ҳисобига спортчимиз 1та олтин 1та кумуш медаларни қўшиб куйди. Келгуси халқаро мусобақаларда спортчимизга юксак марралар тилаб қоламиз.


Ёш чемпионнинг мазкур муваффақиятида мураббийлари Дилшодбек Сидиқов ва Виктор Муқаддасовларнинг ҳиссалари каттадир.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram