МИБ ХАБАРИ
2023-11-27 15:26:16 298
МИБ хабари
Мажбурий ижро бюросига судлардан келиб тушаётган ижро ҳужжатлари орасида мулкий харакатерга эга бўлмаган низолар бўйича берилган ижро ҳужжатлари алоҳида аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 71-моддасига кўра қарздорга муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжати номулкий харакатердаги ижро ҳужжатидир. Бундай ижро ҳужжатларига ўзининг мазмунига кўра ишга тиклаш, қарздорнинг кўчириш, иморатни бузиб ташлаш, ер участкасини олиб қўйиш ва ўтказиш, ундирувчини кўчириб киритиш каби ижро ҳужжатлари киради.
Фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судининг 06.07.2023 йилдаги қарорига асосан даъвогар О.Жумаеванинг жавобгар М.Бобожоновга нисбатан уй-жойга киритиб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида даъвогарни икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан бирга Сўх тумани “Ёшлик” кўчаси, 27-уйнинг яшаш хонаси барча асосий ва ёрдамчи бино иншоатлардан коммунал хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан киритиб кўйилиб ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Келгусида ҳам бўлим ходимлари ўз фаолиятида судларнинг қарорларини ўз вақтида ижро этилишига алоҳида эътибор қаратади.
МИБ Сўх туман бўлими
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram