БОТУЛИЗМ ВА ГЕПАТИТ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
2023-11-27 15:18:10 393
Ботулизм ва гепатит ҳақида нималарни биласиз?
Ботулизм одам ва ҳайвонлар (айрим сут эмизувчилар)да учрайдиган ўткир юқумли касаллик, овқатдан бўладиган токсикоинфекциялар гуруҳига киради. Ботулизм (Cлостридиум ботулинум) бактериялари билан ифлосланган овқатлар истеъмол қилинганда юзага келади. Ботулизм қўзғатувчилари табиатда кенг тарқалган бўлиб, чидамли (спорали) ва чидамсиз (вегетатив) хиллари учрайди. Споралари ташқи муҳитда йиллаб сақланиши мумкин; споралар тупроқдан сув, мева, сабзавот, озиқ-овқат, емхашакка ўтади, кейин одам ва ҳайвонлар ичагига тушиб, сўнгра нажас билан ер юзига тарқалади. Ботулизм микроби фақат анаероб (ҳавосиз) шароитда ривожланади. Шу сабабдан консерва қилинган, тузланган, дудланган маҳсулотлар ва колбасага тушиб қолган споралар анаероб шароитда ўсиб, вегетатив шакл (бактериялар)га айланади. Улар ана шу шароитда кучли заҳар (экзотоксин) ҳосил қилади. Бу маҳсулотни истеъмол қилган одам касал бўлади. Ботулизм токсини ичакда тез сўрилади, қонга ўтади ва бутун организмга тарқалиб, асосан нерв системасини зарарлайди. Касаллик тўсатдан бошланади. Беморнинг боши оғрийди, тинкаси қурийди, кўзи тинади, лоҳасланади, кўнгли айниб қусади, уйқуси қочади, қорни оғрийди, оғзи қурийди, ташна бўлади; кўпинча қабзият кузатилади. Кейинчалик боши айланади, кўз хиралашади, қовоқлар салқийди, бемор равон гапира олмайди ютиш, нафас олиш фаолияти бузилади; юрак ва нафас марказлари фалажланиши туфайли ўлим содир бўлиши мумкин. Бемор фақат касалхонада даволанади. Замонавий даво усуллари: ботулизмга қарши зардоб, сунъий нафас олдириш аппаратларини ўз вақтида қўллаш яхши наф беради. Касалликнинг олдини олиш учун консерва тайёрлаш қонунқоидаларига қатъий амал қилиш, уй шароитида консерва ва озиқ-овқат тайёрлашда санитария талабларини ўрнига қўйиш талаб этилади. Давоси: ботулизмга қарши махсус зардоб юборилади; зонд орқали меъдани ювилади, ҳуқна қилинади, юрак дорилари берилади, нафас олиш издан чиққанда сунъий нафас олдирилади ва бошқа Ҳайвонларда ботулизм озуқа (бузилган силос, кепак ва бошқалар)дан заҳарланишдир. Аксарият от, қорамол, парранда ва норкалар касалланади. Касалликнинг яширин даври бир неча соатдан 10—12 кунгача. Касал ҳайвоннинг марказий нерв системаси зарарланади, ҳиқилдоқ, тил ва пастки жағлар фалажланади, бурнидан шилимшиқ оқади, сув юта олмайди. Касалланган ҳайвонларнинг 70—95 % ҳалок бўлади. Касал ҳайвон гўштини истеъмол қилиш ман этилади (гўшти ва териси куйдирибташланади).
Гепатит А – гепатовирус А вируси (ГАВ) томонидан келтириб чиқариладиган кенг тарқалган юқумли касалликлардан бири ҳисобланади. ГАВ фекал-орал усулда юқади. Инкубатсиён муддати ўртача 30 кунни ташкил этади. Гепатит А аксарият ҳолатда асимптоматик бўлади. Бошқа ҳолларда иситма, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, сариқлик ва қоринда оғриқ билан намоён бўлиши мумкин. Жигарга алоқадор бўлмаган белгилари жуда кам учрайди ҳамда васкулит, артрит, апластик анемия, гемолитик анемия, тромботситопения, панкреатит ва Гиян – Барре синдроми қўшилиб келиши мумкин. Аксарият беморларда 2-6 ой ичида ўз-ўзидан тузалиб кетади. Шу хусусияти билан гепатит Б ва Cдан ажраалиб туради. Чунки, бу вируслар сурункали касалликларга сабаб бўлади. 1% дан камроқ беморларда фулминант жигар етишмовчилиги ривожланиши мумкин ва бу жигар трансплантасиясини талаб қилади. Фулминант жигар касаллиги ривожланиши учун хавф омилларига бир вақтнинг ўзида гепатит C билан касалланганлик ҳамда ҳомиладорлик киради. Клиник жиҳатдан бошқа вирусли гепатитлардан фарқ қилмайди. Лаборатория текширувларида плазма аминотрансфераза ферментлари (АЛТ АСТга қараганда анча баланд), билирубин ва ишқорий фосфатаза миқдорининг анча ошиши кузатилади. Ташхис қонда ГАВ иммуноглобулин Мни аниқлаш орқали тасдиқланади. Даволаш симптоматик бўлиб, асосан дам олиш, кўп суюқлик ичиш, кўнгил айниши ва ич кетишини бартараф этишдан иборат.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram