Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОТМЛАРГА ЎҚИШГА КИРИШДА КИМЛАР ИМТИЁЗГА ЭГА?

×

 2023-11-27 15:08:11    188

PDF юклаш
Чоп этиш


ОТМларга ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга?


Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:

Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;

“Зулфия” номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

“Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари;

Тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);

Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;

Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги Б2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;

Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;

Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;

Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

Ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;

Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;

Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.

                Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram