SO'X
2023-11-27 15:06:56 217
Ёнғиндан талофат кўрган хонадон эгаларига амалий кўмак кўрсатилмоқда
Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ва оилаларга амалий ёрдам кўрсатиш энг эзгу ва хайрли амаллардан биридир. Сўх тумани Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, камтаъминланган Ходжамова Хайринисонинг оиласи ёнғин туфайли талафот кўрган ва кўрстилган амалий кўмаклар асосида мазкур фуқаро хонадони тиклаб берилди.
Мазкур хонадонда истиқомат қилаётган оила аъзоларига яна амалий кўмак кўрсатилди. Туман ҳокимлиги ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан фуқарога гилам олиниб, мутасадилар томонидан бугун манзилли етказиб берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram