ЖОЙЛАРДА ҚОНУН ТАРҒИБОТИГА ОИД ТАДБИРЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
2023-11-27 15:05:44 217
Жойларда қонун тарғиботига оид тадбирлар ташкил этилмоқда
Ҳудудларда, айниқса, Сўх туманида ҳам хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари тарғиботи бўйича мутасадди идоралар вакиллари томонидан турли тадбирлар ташкил этилиб ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар хотин-қизларнинг сиёсий билимлари даражасини оширишга ҳам хизмат қилаётир.
11 апрель 2023 йил куни "Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Мазкур мавзу тарғиботи бўйича туман ҳокимлиги хотин-қизлар бўлими ва туман ички ишлар бўлими ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда туманда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди. Тадбир иштирокчиларига Сўх тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова ва Сўх тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори подполковник Шаҳноза Шодмоновалар МЖтК ва ЖКга киритилган янги моддаларга алохида бирма-бир тўхталиб, маълумотлар беришди ва мазкур мавзу мутасаддилар томонидан алоҳида шарҳлаб, тушунтирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram