ЎҚУВ МАРКАЗИДА ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ
2023-11-23 10:57:14 527
Ўқув марказида тадбиркорлик ривожлантирилади
1-сектор биносида ташкил этилган тикувчилик ўқув марказида бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бу ерда яратиб берилган шарт-шароиттлар билан танишди. Тикувчи аёллар ва хотин-қизлар билан суҳбатлашган туман ҳокими уларнинг муаммо ва камчиликларини ҳам ўрганди.
Суҳбат ва ўрганишлар жараёнида мазкур марказда тадбиркорликни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан ҳам таклиф ва тавсиялар берилди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сотуви ва мазкур марказга янги иш кучларини жалб этишга доир тавсиялар берилди ва бирламчи моддий қўллаб-қувватлаш ишлари туман ҳокими томонидан амалга оширилиши ҳам қайд этиб ўтилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram