СОҲИБКОР МАҲАЛЛАСИДА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-11-22 14:15:42 508
Соҳибкор маҳалласида туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди
Фуқаролар муаммоларини ўрганиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш борасида Сўх туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бугун туманнинг 1-секторидаги Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан юзма-юз учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар билан ўртоқлашди ва имкон қадар ушбу муаммолар жойида ҳал этилиб, баъзилари назоратга олинди.
Сайёр қабулда фуқаролар асосан ишга жойлашиш, мактабгача таълим соҳасига оид муаммолар, моддий ёрдам олиш, қишлоқ хўжалигидаги соҳавий муаммолар, газ, электр, сув таъминотига доир масалалар, коммунал соҳаси билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Хусусан, қабул давомида жами 25 нафар фуқародан 18 та масала юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 6 таси жойида ҳал этилган бўлса, 7 тасига ҳуқуқий тушунча берилиб, қолган мурожаатлар назоратга олинди.
Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш мақсадида туман ҳокими томонидан ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram