Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 188 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН МИҚЁСИДА ГЕПАТИТ “А” ВА БОТУЛИЗМ КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ, АҲОЛИ ОРАСИДА ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-11-22 10:18:05    246

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман миқёсида гепатит “А” ва ботулизм касалликларининг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш, аҳоли орасида тарқалишининг олдини олиш юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилди

Туман маданият маркази мажлислар залида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этди ва унда туман миқёсида гепатит “А” ва ботулизм касалликларининг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш, аҳоли орасида тарқалишининг олдини олиш кенг муҳокама қилинди. Мазкур тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинлари бешлиги, туман тиббиёт бирлашмаси таркибига кирувчи барча муассасалар вакиллари, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасаруфидаги муассасалар вакиллари иштирок этди.


Тадбирда сўз олган туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи А. Хусаинов тадбир иштирокчиларига гепатит ва ботулизм касалликларининг келиб чиқиш сабаблари, унинг аломатлари, олдини олиш тартиби ва касаллкининг профилактикаси ҳақида атрофлича маълумот берди. Айни кунда туманимиздаги ҳолат бўйича ҳам маълумот берилди ва аҳвол қониқарли эмаслиги, ушбу йўналишда ҳамкорлкидаги тиббий-профилактик ишларини кучайтириш лозимлиги қайд этиб ўтилди.


Тадбирда мазкур касалликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича туман ҳокими ўринбосарлари, туман тиббиёт бирлашмаси, туман СЭО ва ЖС бўлими, камбағаликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туманда фаолият олиб бораётган оммавий аҳборот воситалари раҳбариятига қатъий топшириқ ва вазифалар берилди. Аҳоли, айниқса болалар ва ёшлар саломатлигига эътиборли бўлиш энг асосий вазифа эканлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram