Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ

×

 2023-11-21 14:29:31    302

PDF юклаш
Чоп этиш


Конституцияни ўрганамиз

Конституциямизнинг 31-моддаси:

“Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади”.

Шахсий сирлар – бу инсон ҳаётидаги воқеалар, фактлар, шароитлар тўғрисидаги ҳар қандай инсоннинг ўзи очиқлашни хоҳламаётган ва бу маълумотларни бошқаларга маълум бўлмаслигидир. Қачонки шахс бу маълумотларни ўз хоҳишига кўра очиқласа, унинг сир тутилиш мақоми бекор бўлади.

Оилавий сирларнинг шахсий сирлардан фарқи шундаки, у оиланинг бир неча аъзоларига тегишли бўлади. Бунда, сир оиланинг барча аъзолари томонидан эмас, балки бир-икки аъзоси томонидан ҳам махфий деб топилиши мумкин.

Оилавий сирларда маълумотлар оиланинг барча аъзоларига ёхуд баъзи бирларига алоқадор ҳам бўлиши мумкин.

Шахсга доир маълумотлар сифатида инсоннинг бевосита ўзига тааллуқли бўлган электрон ёки қоғозда қайд этилган маълумот тушунилади. Масалан, шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, касби, фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар улар сирасига киради.


Уй-жой дахлсизлиги шахснинг узвий ҳуқуқларидан бири бўлиб, унда тинтув ўтказиш масаласи фақат суд томонидан ҳал қилинади.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram