СЎХ ТУМАНИДА “СОЛИҚЧИ КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ҲИСОБОТИ
2023-11-20 09:18:37 324
Сўх туманида “Солиқчи кўмакчи” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар
ҲИСОБОТИ
Президентимиз таъкидлаганидек, жонажон Ўзбекистон миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўймоқда. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида, хусусан солиқ тизимида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожатномасида ҳам солиқ тизимида амалга ошириши лозим бўлган муҳим ўзгаришларни белгилаб берди.
Хусусан, мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қўллаши кутилаётган “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилмоқда. Шунингдек туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб турли солиқ ставкалари қўлланилиши кўзда тўтилмоқда. Мисол учун шароити энг оғир болган республикадаги 20-та туманларнинг айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоизга пасайтирилди. Жисмоний шахсларнинг қатъий солиғи бекор қилиниши кўзда тўтилган. Қушилган қиймат солиғи 2022 йилда 15 фоиздан 2023-йил 1-январдан 12 фоизга пасайтирилмоқда.
2023-йил январ ойидан бошлаб Сўх туманида 58-та янги корхоналар ташкил килиб 134-та иш урни йаратилди.
Шу билан бирга Президентимиз мурожаатномада давлат идоралари тадбиркорларга сервис хизмати кўрсатиши лозимлиги ва янги йилда мазкур жараён бўйича баҳолаш тизими жорий этилишини айтиб ўтдилар.
Албатта, солиқ хизмати органлари ҳам “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни давом эттирмоқда. Шу мақсадда Сўх туман солиқ инспекцияси ходимлари тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар олиб борилаётганлиги ҳамда уларга солиқ соҳасидаги ўзгаришлар бўйича учрашувлар олиб борилмоқда.
Хусусан 2023-йил май ойи давомида 265-та тадбиркорларни қийнаётган муаммолари ўрганилди.
Биз солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам албатта, Президентимиз белгилаб берганларидек тадбиркорларга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.
Турабоев Фариджон Мирзоалиевич - Сўх туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram