ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-10-31 14:54:30 1807
Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг олтинчи чиқириқ етмиш саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияга муҳокама этиш учун қўйидаги масалалар қўйилди:
1. Тумандаги тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар қайтими ҳамда мавжуд муаммоли кредит қарздорликларини ундириш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида.
2. Туман маҳаллий бюджетининг III-чорак ижроси, туман маҳаллий бюджетининг 9-ойлик тасдиқланган даромадлар ва харожотлар ёйилмасига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида.
3. 2023-йил III-чоракда жамоатчилик фикри асосида ўтказилган ташаббусли бюджет ижроси ва маҳаллий бюджетининг III-чорак шаклланган қисмига маблағларнинг сарфланиш йуналишлари тўғрисида.
4. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаъолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликга оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳолати тўғрисида.
5. “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни тасарруф этиш тўғрисида.
Сессияга қўйилган ушбу масалаларга оид ахборотлар тингланди ва бу бўйича депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Сесия кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев, туман молия бўлими мудири Зайлиддин Искандаровлар биринчи ва иккинчи маслалар бўйича маърўза қилишди. Туманда III-чорак давомида “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари асосида амалга оширилган ишлар хусусида ҳам туман молия бўлими мудири Зайлиддин Искандаров иштирокчиларга маълумотлар етказди.
Айтиш лозимки, ўтаёган 2023 йилда туманимизнинг секторлари кесимида тадбиркорлик йўнаоишида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Сессияда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаъолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликга оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳолати тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Адҳамжон Сафаров маълумот берди ва мазкур масалага оид ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Таъкидлаш лозим, туманимизда кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қуввтлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалий ёрдам кўрсатилади. Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Расулжон Мирсаидов ушбу амалий ёрдамлар хусусида ахборот берди ва йўналтириладиган навбатдаги маблағларни тасарруф этиш депутатлар томонидан маъқулланди.
Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини музокара давомида билдирдилар. Қўйилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ишига якун ясалди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram