Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАТКЕН ТУМАНИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СЎХ ВА РИШТОН ТУМАНЛАРИ МАДАНИЯТ КУНЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-10-27 14:51:17    2154

PDF юклаш
Чоп этиш


Баткен туманида Ўзбекистон Республикаси Сўх ва Риштон туманлари маданият кунлари ўтказилди

Сўхлик меҳмонларни Шарқобод чегара назорат-ўтказиш пунктида нон-туз ва гулдасталар билан қабул қилиб олган қўшни Қирғизистон Республикаси вакиллари томонидан Баткен тумани маданият марказида ҳам шундай тантанали кутиб олиш маросими ташкил этилди. Сўх ва Риштон тумани вакилларига мезбонлар томонидан юксак эҳтиром намунаси кўрсатилди.   

Айтиш лозимки, охирги йилларда ўрнатилган дўстлик муносабатлари самараси ўлароқ, қўшни Қирғизистон Республикасининг чегара туманлари билан савдо-иқтисодий, тадбиркорлик, маданият ва санъат соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Баткен туманига ўз маҳсулотлари билан тариф буюрган Риштонлик кулоллар тадбир иштирокчиларига ўз маҳсулотларини намойиш этишди.

“Санъат – дўстлик кўприги!” шиори остида ташкил этилган адабий-бадиий кеча тадбир иштирокчиларига катта таассурот бағишлади.

Тадбир аввалида икки давлат мадҳияси янгради. Меҳмонларни Баткен райони давлат администрацияси раҳбари Учқунбек Имомалиевич Жоробаев, Баткен шаҳри мэри Имомназар Апизович Бархановлар самимий сўзлар билан қутлашди.

Сўзга чиқган Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидбурҳонович Сайидмусаев ва Риштон тумани ҳокими Баҳодир Раҳматуллаевич Холиқов ҳам икки қардош халқлар дўстлиги ҳақида фикр билдириб, ўзаро меҳр-оқибат ва дўстлик муносабатлари ришталари икки давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаровларнинг кучли сиёсий иродалари туфайли янада мустаҳкамланаётганлигини қайд этиб ўтдилар. Тадбир жараёнида икки давлат вакиллари томонидан совғалар алмашуви бўлиб ўтди.

Икки туман маданият кунлари доирасида ташкил этилган адабий-бадиий кеча Сўх тумани санъаткорларининг чиқишлари билан бошланди. Сўх тумани “Ёвайло” фольклор дастаси, туман 30-сонли болалар мусиқа вқа санъат мактаби санъат ғунчалари чиқишлари ва Риштон тумани санъат усталарининг дилтортар кўй-қўшиқлари барча тадбир иштирокчиларини рақсга ундади. Икки халқ дўстлиги ва иноқлиги таралган кўй-қўшиқ ва ашўлаларда тараннум этилди.

Тадбир якунида меҳмонлар шарафига зиёфат дастурхони ташкил этилди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойи аввалида Сўх туманида Қирғизистон Республикаси Баткен тумани маданият кунлари ўтказилган эди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram