ДЎСТЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК РИШТАЛАРИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
2023-10-26 16:39:45 2237
Дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталари янада мустаҳкамланмоқда
Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик ришталарининг мустаҳкамланиши икки давлат раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва қардош Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровларнинг кучли сиёсий иродалари туфайли тобора янги босқичга кўтарилмоқда. Ўзаро дўстлик ва биродарлик муносабатларининг мустаҳкамланиши эса, ўртадаги ришталар минг йиллардан бери давом этаётганидан далолатдир.
Бугун Қирғизистон Республикаси Баткен туманида Ўзбекистон Республикаси Сўх ва Риштон туманларининг Қирғизистон Республикасидаги маданият кунлари бўлиб ўтди. Мазкур сана доирасида Баткен тумани маданият марказида икки қардош халқ санъат усталари иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир икки қардош халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамланишида асосий омил бўлиб хизмат қилди десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Яқин орада ушбу тадбир ҳақида батафсил маълумот етказамиз.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram