Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2023-10-18 15:32:57    1169

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш ҳамда ишга юбориш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 7 июлдаги 58, 154-1, 19 ва 02/2658-сонли қарори билан тасдиқланган “Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги Низом  (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 6 августда 1506-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) талабларига асосан олий таълим муассасаларида битирувчиларни ишга тақсимлаш улар олий таълим муассасасини битиришидан камида 1 (бир) ой олдин ўтказилади.

Битирувчиларнинг тақсимоти олий таълим муассасаси ректори тасдиқлаган олий таълим муассасасининг тақсимот комиссияси  томонидан ўтказилади. Олий таълим муассасаси битирувчиларни ишга тақсимланиш жараёнидан олдин битирувчилардан қаерда ишлашни хоҳлаши тўғрисида сўров-анкеталари тўлдириб олинади. Шундан сунг олий таълим муассасаси тақсимот комиссияси:

а) битирувчиларни олий таълим муассасасида эгаллаган таълим йўналишлари ва малакасига, кадрларга бўлган буюртмага асосан ҳамда уларнинг рейтинги, оилавий шароити, доимий яшаш жойи ва таклиф этилаётган иш жойларида ишлаш истагини ҳисобга олган ҳолда ишга тақсимлайди;

б) ҳар бир битирувчини таклиф қилинаётган иш жойи, меҳнат ва маиший шароитлар, лавозими, иш ҳақи миқдори тўғрисидаги ва бошқа зарур маълумотлар билан таништиради;

Олий таълим муассасаси тақсимот комиссияси иши тугагандан сўнг бир ҳафтадан, бироқ битирувчи ўқишни тугатган кундан сўнг уч кундан кечиктирмай, ишга юборилаётган ҳар бир битирувчига қуйидаги ҳужжатларни беради:

олий маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма;

ишга юборилганлик тўғрисидаги йўлланма (3-илова);

тақсимот комиссияси қароридан ва тақсимот рўйхатидан кўчирма.

Мустақил ишга жойлашиш имконияти берилган битирувчиларга мазкур бандда назарда тутилган муддатларда мустақил ишга жойлашиш имконияти берилганлиги тўғрисида маълумотнома ва олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асл нусхаси берилади.

Олий таълим муассасаси ректори мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларни битирувчига ўз вақтида берилишига шахсан жавобгардир. Битирувчига белгиланган нусхадаги йўлланма ўрнига бошқа ҳужжатлар берилишига рухсат этилмайди.


Ўктамжон Эргашев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram