ТУЛ МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2023-10-18 15:29:54 1198
Тул маҳалласида сайёр қабул ўтказилди
Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев кўрсатмасига асосан Тул маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашув – сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда иштирок этган туман ҳокими ўринбосари Адҳамжон Сафаров иштирокида маҳалла аҳлининг дард-у ташвишига қулоқ солинди, муаммолари тингланди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммо, таклиф ва мулоҳазалари билан туман ҳокими ўринбосарига мурожаат этдилар. Мурожаатларнинг аксарияти тадбиркорлик учун ер ажратиш, кредит, моддий ёрдам, уй жой билан таъминлаш каби масалалар бўлиб, барча мурожаатларнинг ижобий ечими юзасидан туман ҳокими ўринбосари тушунтиришлар бериб ўтди.
Барча мурожаатлар тегишли рўйхатга олиниб, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Сайёр қабулдан сўнг мурожаатчиларнинг мурожаати манзилли ўрганилди. Тиббиёт масласида мурожаат этган фуқаролар мурожаати ҳам хонадонбай тизими асосида кўриб чиқилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram