ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР
2023-10-18 15:27:54 819
Қонунчиликдаги янгиликлар
Янги давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади
Ҳукумат қарори (544-сон, 17.10.2023 й.) билан “Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди
Унга кўра, махсус ўқув курсидан ўтганлиги ҳақида сертификатга эга бўлган ва Реестрга кириш истагини билдирган жисмоний шахс (талабгор) доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz)дан руйхатдан ўтади.
Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ҳамда имзолайди.
Давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
Талабгор мурожаат этганда, унинг сўровномаси тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқада тегишли ҳудудий адлия органига электрон шаклда юборилади.
Профессионал медиаторлар реестри электрон шаклда шакллантирилади ва юритилади.
Профессионал медиатор қуйидаги ҳолларда Реестрдан чиқарилиши мумкин:
Реестрдан чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда;
вафот этганда ёки суднинг уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда;
муомала лаёқати чекланганда ёки у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
суднинг медиаторни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
давлат вазифаларини амалга оширадиган лавозимга тайинланганда ёки сайланганда, нотариуслар бундан мустасно;
медиаторга нисбатан жиноий таъқиб амалга оширилаётганда;
бир йилдан ортиқ муддат мобайнида у тўғрисида маълумот олиш имкони бўлмаганда, ҳудудий адлия органининг тегишли таркибий тузилмаси хулосасига кўра;
доимий яшаш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетганда.
Профессионал медиатор Реестрдан ҳудудий адлия органининг қарори асосида чиқарилади.
Мазкур регламент 2024 йил 1 январдан амалга киритилади.
Абдуманнон Умриддинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram