ЛЕНБУР МАҲАЛЛАСИДА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-10-11 16:47:52 828
Ленбур маҳалласида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди
Сўх туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида сектор ҳудудидаги Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди. Ўтказилган қабулда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, маҳалла ободончилиги, электр, газ ва сув таъминотига доир масалалар, имтиёзли кредит олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, масъуллар томонидан мурожаатлар жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram