Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЕКСА-НУРОНИЙ ОТАХОН ВА ОНАХОНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

×

 2023-10-11 16:46:11    1009

PDF юклаш
Чоп этиш


Кекса-нуроний отахон ва онахонлар ҳолидан хабар олинди

Инсонларни қадрлаш, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиш, муҳтожларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизга хос фазилатлардан биридир. Мана шу хислатлар орқали ўртамиздаги меҳр-оқибат ришталари янада мустаҳкам.

 

“Кексалар ҳафталиги” доирасида туман “Нуроний” жамғармаси ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамкорлигида туманимиздаги маҳаллаларда хайрли ташаббус амалга оширилди. Ҳомийлар кўмагида совға-саломлар олиниб, ҳафталик доирасида ҳамкор ташкилотлар вакиллари нуроний отахон ва онахонлар хонадонларида бўлдилар.   

 

Янгиариқ, Чумоқча, Тариқ маҳалладаги оилалар, кекса-нуронийлар, бетоб ва ногиронлиги бўлган инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва эсдалик совғалари тарқатилди. Ташрифдан чексиз хурсанд бўлган нуронийларимиз самимий сўзлар билан дуолар қилишди.

 

- Ушбу эзгу амаллар ва хайрия тадбирларини мунтазам давом эттирмоқчимиз. Туманимиздаги кекса нуронийлар хонадониларига бирма-бир бориб, уларнинг ҳолидан хабар олишдек эзгу ниятни ўзимизга режа қилиб олганмиз, - дейди туман “Нуроний” жамғармаси бошлиғи Фарҳоджон Мастонов.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram