ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
2023-10-11 16:43:33 857
Фуқаролар қабули
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан халқ билан очиқ мулоқот қилиш мақсадида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Қабул чоғида фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда турли масалаларга оид 25 дан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram