АСОСИЙСИ, ЭЪТИБОР!
2023-10-10 16:48:11 937
Асосийси, эътибор!
Таъкидлаш лозим, Республикамизда жазо муддатини ўтаб қайтган фуқароларни ижтмиоий қўллаб-қуввталаш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти. Сўх тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази, туман "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан ҳамкорлигида ҳам ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар эътироф этишга лойиқ.
Бугун ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда Сўх тумани Себзор қишлоғида яшовчи, жазо муддатини ўтаб қайтган Маманазиров Хасанжон Хайитбоевич хонадонига бориб, унинг ҳолидан хабар олишди.
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма марказий комиссияси томонидан мазкур ҳолат кўриб чиқиб, марказ томонидан 1 320 000 (бир миллион уч йигирма минг) сўм миқдорида моддий ёрдам пули ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Маманазиров Хасанжон Хайитбоевич бандлигини таъминлаш мақсадида “Зумради шаффофи Янгиариқ” хусусий корхонасининг 2023 йил 23 август кунги №05-сонли бўйруғи билан ишчи ходим лавозимига ишга жойлаштирилди. Туман хокимлиги ҳамкорлигида амалдаги тасдиқланган режа-тадбирлари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари давом эттирилмокда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram