Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДАВЛАТГА ТЕГИШЛИ СУВ ҲАВЗАЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЕКТЛАРИГА “E-AUKSION” ЭЛЕКТРОН САВДО ПЛАТФОРМАСИ ОРҚАЛИ ИЖАРАГА БЕРИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

×

 2023-10-10 16:47:07    289

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатга тегишли сув ҳавзаларини тадбиркорлик субектларига “e-auksion” электрон савдо платформаси орқали ижарага бериш тартиби белгиланди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлатга тегишли сув ҳавзаларини тадбиркорлик субектларига «e-auksion” электрон савдо платформаси орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқланди.


Ушбу қарорга кўра 2023-йил 1-октабрдан бошлаб қуйидагилар белгиланди:


·    давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари ва сув омборлари балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун;


·    табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари эса сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати хизматларини кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан, балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструксияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун тадбиркорлик субектларига ижарага бериш ёълга қоъйилди.


Бунда тадбиркорлик субектларига Сув ҳавзаси ва ер участкаси ижарага берувчи томонидан балансда сақловчининг аризасига асосан электрон савдо платформасида электрон онлайн-ауксион савдоси орқали амалга оширилади.


Бунда юқоридаги фаолият турларини ташкил этиш учун Сув ҳавзасининг ва ер участкасининг камида 10 йил муддатга тузилади. Ижара шартномасининг муддатини келгуси давр учун узайтиришга ижарага олувчи ижара шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарганда ва ижара тўловидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳолатда қўшимча яна 10 йил муддатга узайтириш ҳуқуқи билан очиқ электрон онлайн-ауксион савдоси орқали ижарага берувчи, балансда сақловчи ва ижарага олувчи ўртасида тузиладиган ижара шартномаси асосида ижарага берилади.


Ижарага берилган ҳавзалардан тушган маблагълар ижарага берувчининг белгиланган транзит ҳисобварағига тушган маблағлар электрон савдо платформасида савдоларни ташкил этиш харажатларини чегирган ҳолда қуйидагича тақсимланади:


·    “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига танҳо фойдаланишга берилган табиий сув ҳавзаларини ижарага беришдан тушган маблағларнинг 50 фоизи Экология жамғармасига, 40 фоизи Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасига, 10 фоизи Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш марказига;


·    “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига танҳо фойдаланишга берилган сунъий сув ҳавзаларини (сув омборларини) ижарага беришдан тушган маблағларнинг 90 фоизи Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасига, 10 фоизи Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш марказига;


·    балиқни саноат усулида етиштириш ва овлаш мақсадларидан бошқа мақсадларда табиий сув ҳавзаларини ижарага беришдан тушган маблағларнинг 90 фоизи Экология жамғармасига, 10 фоизи Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш марказига йўналтирилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram