КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
2023-10-10 16:45:34 284
Кекса авлод вакилларига юксак эҳтиром кўрсатилди
Барчамизга маълумки, кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинган. Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди.
“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш-халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шу жумладан, Сўх туманида ҳам “Кексалар ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.
Айтиш лозим, "Кексалар ҳафталиги" доирасида туманимизда ҳам кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Маънавият ва маърифат маркази ҳамда "Нуроний" жамғармасининг туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкилланди.
Туман “Нуроний” жамғармаси раиси Фарҳоджон Мастоновнинг сўзларига кўра, туман маҳаллаларидан ташриф буюрган 150 нафардан ортиқ нуронийларга “Соҳил” тантаналар саройида зиёфат ташкил этилди. Тадбирда қатнашган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Республикамизда кекса авлод вакилларига берилаётган эътибор ҳақида гапириб, ёши улуғ нуронийларимиз ҳамиша иззат ва эътибор марказида эканликларини алоҳида таъкидлади.
Тадбирда иштирок этган нуронийлар давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган эътиборга ҳар доим шукр қилиб, шукроналик билан яшаш лозимлигини таъкидладилар. Таралган кўй ва қўшиқлар, ажойиб кулгу ва рақслар билан тадбир янада файзли ўтди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram