ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-10-06 17:51:58 290
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Туман маданият маркази мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 77-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман секторлари раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияга раислик қилган туман ҳокими, Кенгаш раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев сессияни очиб, иштирокчиларга кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан маълумотлар берди.
Сессия котибини сайлангандан сўнг иштирокчилар кун тартибидаги масалалар муҳокамасига киришдилар.
Кун тартибидаги биринчи масала - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил 27 декабрдаги № СҚ-669-IV-қарори ҳамда Фарғона вилоят ҳокимининг 2023-йил 30-январдаги № 03-14 сонли топшириғига асосан сектор раҳбарлари томонидан ўз ҳудудларида ижтимоий иқтисодий дастурларни ижроси юзасидан ҳисоботлари тўғрисида сессия иштирокчилари туман секторлари раҳбарларининг ҳисоботларини тингалшди.
Масала юзасидан секторлар ҳудудида бажарилган ишлар хусусида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Сайидбаҳром Сайидмусаев, 2-сектор раҳбари Садирали Мирзокаримов, 4-сектор раҳбари Фариджон Тўрабоев ва 3-сектор ҳудудида бажарилган ишлар хусусида туман Кенгаши котибият мудири Масуджон Жумаевлар маърўза қилишди.
Кун тартибига қўйилган иккинчи масала - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022-йил 20-сентябрдаги “Туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йуналтириш тартиби тўғрисида”ги намунавий Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги СҚ-406-IV-сонли қарорига асосан, мазкур лойиҳада иштирок этган ташаббуслар ва ғолиб бўлган лойиҳалар хусусида туман молия бўлими бошлиғи Зайлиддин Искандаров сессия иштирокчиларига ҳисобот берди. Депутатларнинг бирдам овози билан лойиҳаларга йўналтириладиган маблағлар тасдиқланди.
Сессия кун тартибига киритилган навбатдаги масала - Сўх туман экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекциясининг 2023-йил 9-ойлик фаъолияти тўғрисидаги ҳисоботи бўйича сессия иштирокчиларига туман инспекцияси бошлиғи Қаюмжон Ҳасанов маълумот берди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ҳудудлар кесимида ижро этилиши юзасидан тумандаги корхона ва ташкилотлари раҳбарларининг Халқ депутатлари туман Кенгашида ахборотини эшитиб бориш режа-жадвалини тасдиқлаш тўғрисида туман Кенгаши котибият мудири Масуджон Жумаев маълумот етказди ва депутатлар томонидан мазкур режа бир овоздан тасдиқланди.
Сессия давомида депутат Фаррухжон Боборустамов томонидан берилган долзарб масаладаги таклифи ҳам ўрганилиб, таҳлил этилди ва турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Сўх тумани аҳолиси, айниқса, баъзи корхона-ташкилотлар раҳбарлари, ҳатто туман Кенгаши депутатлари томонидан ижтимоий тармоқлар саҳифаларида билдираётган нохолис фикрлари, асоссиз танқидлари Сўх тумани аҳолиси менталитетига мос келмаслиги, фуқароларимиз шаънига доғ тушираётгани хусусида депутат Фаррухжон Боборустамов алоҳида фикр билдирди.
Сўз эркинлигига берилган шароит ва имкониятлар бизга, майнамизга келган асоссиз ва нохолис фикрларни билдиришга, фуқаролар, айниқса, раҳбаларга нисбатан турли тўҳмат ва надомат тошларини отишга йўл очади, дегани эмас. Ижтимоий тармоқлар орқали билдираётган фикр ва мулоҳазалар холис ва адолатли бўлиши лозимлиги депутат ва сессия иштирокчилари томонидан алоҳида қайд этилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди бошлиғи Расулжон Мирсаидов ҳам сессия давомида иштирокчиларга моддий ёрдамга муҳтож кам таъминланган фуқаролар хусусида маълумот бериб, уларнинг табобатига пул маблағлари бериш бўйича гапирди. Бу таклиф ҳам депутатлар томонидан маъқулланди ва ижро учун тасдиқланди.
Сессия кун тартибга қўйилган масалалар бўйича депутатлар Субҳонали Нишонов, Ҳамроали Ҳайдаров, Нуъмонжон Садирбеков, Амирали Сафаров ва бошқа иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва шу билан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 77-сессиясига якун ясалди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram