“БИЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИМИЗ-БИЗНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИМИЗ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА СЎХ ТУМАНИДА ТАДБИР ТАШКИЛЛАНДИ
2023-10-06 16:54:31 440
“Бизнинг ҳуқуқларимиз-бизнинг имкониятларимиз” лойиҳаси доирасида Сўх туманида тадбир ташкилланди
Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давлатимиз томонидан жуда катта самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ҳар йили давлат дастури доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан маҳаллаларда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Айнан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан ишлашда мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида туманизнинг 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Фарғона вилояти “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази томонидан “Бизнинг ҳуқуқларимиз-бизнинг имкониятларимиз” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил қилинди. Ушбу тадбирда Сўх туманининг маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари, оилалар вакиллари, “Оқила аёллар” аъзолари иштирок этишди.
Тренинг давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолларига Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қабул қилинган қонунлар ва “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” тўғрисидаги 1325-сонли рeзолюция қоидаларини амалга ошириш бўйича 2022-2025 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” мақсадлари бўйича маълумотлар тақдим қилинди. Тренинг интерфаол усулда ташкил қилиниб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram