МИБ ХАБАРИ
2023-10-06 16:50:51 184
МИБ хабари
Солиқларни ўз вақтида тўламаслик солиқ органи томонидан қарздорликни мажбурий ундирувга қаратилишига ва тегишли ижро ҳужжатлари асосида мажбурий ижро органлари томонидан қарздорнинг эгалигидаги уй-жой, автомобиль ва бошқа мулклардан фойдаланишига таъқиқ қўйилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.
Шу билан бирга, солиқларни ўз вақтида тўламаслик натижасида солиқ қарзига қўшимча равишда суд харажатлари ҳам қарздордан (давлат божи, ижро йиғими ва маъмурий жарима) ундирилади.
Жумладан, Бюронинг Сўх туман бўлими томонидан қарздор “Ҳушёр” ширкат хўжалигидан Сўх туман Давлат солик инспецияси фойдасига солиқ қарзини бюджетга ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича амалга оширилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор “Ҳушёр” ширкат хужалигидан 6 дона ижро ҳужжати буйича 50 млн сўм солиқ қарздорлиги ундирилиб, ижро ишлари амалда тамомланди.
Ҳозирда қолган қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ҷамшед Мирҳисенов - Бюронинг Сўх туман бўлими давлат ижрочиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram