Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОРРУПЦИЯ - МИЛЛАТ ЗАВОЛИ

×

 2023-10-06 08:38:53    190

PDF юклаш
Чоп этиш


Коррупция - миллат заволи

Буюк мутафаккир ҳазрат Алишер Навоийнинг ушбу мисралари гарчи беш ярим аср илгари битилган бўлса-да, бугунги ҳаётимиз учун ҳам ҳамохангдир. Зеро, жамият ва давлатнинг ривожланишида ҳар бир фуқаронинг халқ манфаатини, юрт тинчлиги ҳамда фаровонлигини ўз манфаатларидан устун қўйиши муҳим аҳамият касб этади.

Инсон умри давомида жамиятда ижтимоий фойдали фаолият билан шуғулланар экан, бу жараёнда унинг шахсий манфаатлари билан халқ манфаатлари тўқнаш келиши табиий ҳолатдир. Бундай вазиятда миллат келажагини, давлат ва жамият манфаатларини ҳамда виждонини ўзининг нафсидан, мол-дунёга бўлган хой-ҳавасларидан, умуман, ўз манфаатларидан устун қўймай туриб Ватан равнақига ҳисса қўшиб бўлмайди. Бунинг учун инсонда юксак маънавият ва унинг негизида юксак ҳуқуқий маданият шаклланган бўлиши керак.

Бироқ инсоннинг ана шундай олий мақсадларга бўлган интилишига тўсиқ бўлувчи ва унга хавф солувчи бир иллат борки, у “коррупция” деб юритилади. Коррупция халқона тилда содда қилиб айтганда, инсонни ўз нафси йўлида хизмат ёки мансаб мавқеидан фойдаланиб моддий наф ёки номоддий манфаат кўришидир.

Ушбу иллатга қарши кескин курашмай туриб давлат ва жамиятни ривожлантириш мумкин эмаслигини кундалик хаётнинг ўзи исботлаб берди. Шу боисдан, 2017 йил 3 январда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул килинди. Ушбу қонуннинг асосий мақсади ҳам коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни  тартибга солишдан иборатдир.

 Мазкур қонунда коррупция тушунчасига қуйидагича таъриф берилган бўлиб, коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан фойдаланиб ўзиниг шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий манфаат олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши билан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Унга кўра жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупцияни олдини олишга доир чора тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқубузарликларни содир этганлиги учун жавобгарликнинг муқарралиги принципини таъминлашдан иборатдир.

Шунга кўра коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари билан унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика Идоралараро комиссияси ташкил этилди.

Судлар томонидан одил судловни амалга ошириш соҳасида фаолият олиб борувчи судья ва суд ходимларининг ҳам коррупцияга оид жиноятларни содир этишлари ачинарли ҳолат албатта. Шу каби салбий ҳолатларни олдини олиш, судьянинг суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципига бўлган ишончини янада орттириш, суд ҳокимятини нуфузини ошириш, фуқароларнинг судга бўлган ишончини орттиришни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилда судьялар билан тарихий учрашув ўтказган. Бу учрашув давомида Президентимизнинг “Судьянинг дилида поклик, тилида ҳақиқат, онгида адолат бўлиши керак” дея айтган сўзлари ҳар бир судьянинг амалий фаолиятидаги дастуриламал бўлиши шарт.

Қайсики судья ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида кўнгли дили пок бўлиб, тили ҳақиқатдан ўзга нарсани сўзламаса, онгида ўз нафсини, ўз манфаатини давлат ва жамият, халқ манфаатидан устун қўйишни ўйламаса, у чинакам адолатни юзага чиқарган бўлади.

Суд ишларини юритишда шаффофликни таъминлаш, миллий электрон суд тизимининг жорий этилиши эса адолатни таъминлашнинг мезонларидан ҳисобланади. Адолат – хукмрон, қонун - устивор бўлган мамлакат барқарордир. Зеро, соҳибқирон Амир Темур давлатни бошқаришда “Куч-адолатда” тамойилига қатъий амал қилган. Адолат ҳар нарсадан устун бўлган Темурийлар давлатининг қудрати дунёни ларзага келтирганига тарих гувоҳлик беради.

Шундек экан, коррупция мавжуд бўлган ҳар қандай давлат бошқарувида, ҳар қандай жамиятнинг хаётида ривожланиш тараққиёт бўлмаслиги аниқ. Зеро Коррупция - миллатнинг заволи дейилиши бежизга эмас.

Албатта жонажон Ўзбекистонимизнинг равнақи, истиқболи бахту-камоли учун ҳар биримиз бу иллат билан муросасиз курашишимиз шарт ва зарур.

 

И.Р.Кузибаев - Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг раис ўринбосари

Қодиралиев Муроджон Юсуфжонович – Фарғона шаҳар адлия бўлими бошлиғи


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram