Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР БАЙРАМИГА БАҒИШЛАБ “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-09-27 16:17:02    118

PDF юклаш
Чоп этиш


Устоз ва мураббийлар байрамига бағишлаб “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди


Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ташаббуси билан ташкиллаштирилган тадбир маҳалланинг “Ибодуллоҳ гузари” мажмуасида ўтказилди. Унда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, турли соҳа вакиллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшлар учун қай даражада фойдали эканлиги туман ҳокими томонидан эътироф этилди. Сўзга чиқганлар бугунги куннинг долзарб масалаларидан бирига айланган ёшларни таълим-тарбия жараёни ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича ўз таклифларини беришди.

Ҳар бир ўтаётган осуда кунларимиз учун шукроналик келтириб яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда жамият учун муносиб фарзанд бўлиш учун барча ёшлар бирдек ҳаракат қилишлари зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, мазкур тадбирда улуғ устоз ва мураббийларнинг ҳаёт йўли бугунги ёшлар учун тажриба мактаби сифатида хизмат қилиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram