Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХДА ЎЗ БОШИМЧАЛИК БИЛАН ”ЎРАЛГАН ҚЎРҒОН”СУД ҚАРОРИГА АСОСАН БУЗДИРИЛДИ

×

 2023-09-27 16:06:54    156

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўхда ўз бошимчалик билан ”ўралган қўрғон”суд қарорига асосан буздирилди


Бугунги кунда ноқонуний қурилган уй-жойлар, бинолар масаласига тўхталганда: тортишувлар, кўз ёш тўкилишини кўриш мумкин. Афсуски, айрим фуқаролар бу ҳолга тушишидан олдин қилаётган ишларининг оқибатини ўйлаб кўришмайди.


Ноқонуний ер участкалари масаласида бу қадар тушунмовчилик ва зиддиятлар кўп учрайди. Ҳатто тегишли ҳужжатлари бўлмай туриб йиллар давомида ундан фойдаланиб келаётган фуқароларни ҳам учратиш мумкин.


Кадастр агентлиги Сўх туман филиалининг даъвоси асосида кўриб чиқилган суд иши бўйича ФИБ Сўх туман суди ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича ижро ҳужжати чиқарган. Яъни, С.Мирмуминов Сўх тумани Истиқлол МФЙ харитасининг 34-контуридаги 400 кв.метр ер майдони ўралган қўрғон деворни ўз ҳисобидан бузиши белгиланган.


Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Сўх туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ихтиёрий муддат ичида қарздор ижро ҳужжати талабларини бажармагани боис 25.09.2023 йил куни Бюронинг Сўх туман бўлими ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида белгиланга тартибда ўз бошимчалик билан ўралган қўрғоннинг мажбурий буздириш тартиби таъминланди.Суд ҳужжати амалда ижро этилди.


©️Бюронинг Сўх тумани бўлими



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram