Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 212 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР НАЗОРАТ ҚИЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2023-09-27 15:59:57    121

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида таълим муассасаларида ўқувчилар учун яратилган шароитлар назорат қилиб борилмоқда


1-сектор раҳбари, Сўх туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев 1-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган ўқув жараёни, ўқувчилар учун яратилган шароитларни ўрганди.


Туман ҳокими қозонхона, мактабни иситиш тизимини кўздан кечириб, мактабда муътадил ҳароратни таъминлаш, етарли ёқилғи заҳирасини сақлаш юзасидан кўрсатмалар берди.


Сайидбаҳром Сайидмусаев мактаб синфхоналари, тўгараклар фаолияти билан ҳам танишиб, ўқувчилар билан суҳбатда бўлди. Мутасаддиларга, дарсларни ўқувчилар учун қизиқарли қилиб ўтиш эвазига, давоматни тўлиқ таъминлаш, ўқувчилар мустаҳкам билим олишлари учун барча шароитларни яратиш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича йўриқномалар берилди.

Туман ҳокими кўрсатмасига асосан ҳоким ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов иштирокида ҳам очиқ дасрлар ташкил этилди. Мактаб педагогик жамоаси билан ўқув режаларнинг ижроси таҳлил қилинди ва келгусидаги режалар муҳокама этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram