Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАРАЁН

×

 2023-09-26 16:55:56    101

PDF юклаш
Чоп этиш


ЖАРАЁН


Ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш ва аҳолига муносиб турмуш шароити яратиб бериш бугунги куннинг асосий ва муҳим масалалаларидан бири ҳисобланади. Энг чекка қишлоқларда ҳам бугун долзарб бўлиб турган муаммо ва камчиликларнинг бартараф этилаётгани фуқароларимиз манфаати барча нарсадан устун эканлигининг далолатидир.


Айни кунда вилоятимизнинг энг чекка ва анклав тумани – Сўхда ушбу йўналишда арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Турли лойиҳалар ва давлат дастурлари туфайли бугун тумандаги энг чекка қишлоқлар ҳам ўзгача чирой ва сийми касб этаётир.


Мустақилликнинг олдинги йиллари текис ва равон йўллар, электр манбасининг барқарор ишлаши каби масалалар бизнинг халқ учун орзуга айланиб қолган эди. Бугун мана шундай азалий орзулар ушалмоқда.


Туманимизнинг чекка ҳудуди – Қақир маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бугун халқнинг мана шундай азалий орзуларидан бири амалга оширилмоқда. Маҳалланинг барча кўчалари, ҳатто ички йўллари ҳам асфальтлаштирилмоқда.


Энг муҳими, асфальт маҳсулоти туманнинг ўзида ишлаб чиқарилмоқда. Сўх тумани йўллардан фойдаланиш бошқармаси йўл бўлими бошлиғи Зафаржон Мирзоевнинг маълумотига кўра, туман йўлсозлари ўтаётган йилнинг шу даврига қадар тумандаги салкам 30 километр йўлларига асфальт қопламаси ётқизишди.


Таъкидлаганидек, мазкур маҳаллада салкам 9 километр йўллар асфальтлаштирилади. Ушбу эзгу мақсадга давлатимиз бюджетидан икки ярим миллиард сўмдан ортиқроқ маблағ йўналтирилди.


Бугун эрта Қақир маҳалласидаги барча йўлларнинг таъмирланиши охирига етказилади. Йўлсозларимиз ушбу эзгу амалларини туманимизнинг бошқа маҳаллаларида давом эттирадилар.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram