Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРКОР МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯСИ МАМЛАКАТ РАВНАҚИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

×

 2023-09-26 14:39:07    145

PDF юклаш
Чоп этиш


Тадбиркор манфаатларини ҳимояси мамлакат равнақига хизмат қилади

 

Тадбиркорлик айни пайтда иқтисодиётнинг изчил ривожланишининг муҳим омилларидан бўлиб, жамиятимиз ижтимоий ва сиёсий барқарорлигининг кафолатидир.

Мамлакатимизда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда нафақат адлия органлари балки судлар ҳам фаол иштирок этишмоқда. Таъкидлаш жоизки, тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш тамойили амалдаги қонунларимизда кафолатлаб қўйилган. Бу эса ўз ўрнида тадбиркорнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлайди.

Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ низоларнинг моҳият ва мазмуни хилма-хил. Бу хилма-хиллик тадбиркорларнинг даъволарни рўйхатга олиш ҳақидаги қонунларнинг бузилишидан тортиб, фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда ноқонуний текшириш ўтказиш, асоссиз жарима ва молиявий таъсир чораларини қўллаш ёки тузилган шартнома мажбуриятларининг бажармаслиги кабиларда кўринади.

Такидлаш жоизки, бозор иқтисодиёти тадбиркорликка асосланган иқтисодий тизим бўлиб, бундай шароитда тадбиркорлик иқтисодиётни ҳаракатлантирувчи асосий куч саналади. Бу эса, ўз навбатида, товар-пул муносабатларининг янада ривожланишига, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш орқали бозорнинг товарга бўлган талабини қондиришга хизмат қилади. Шу боис, қайси мамлакатда тадбиркорлик фаолияти учун зарур ташкилий, ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилган бўлса, шу жойда иқтисодиётнинг ўсиши кузатилади. Зеро, кичик бизнес мамлакатнинг иқтисодий ривожини таъминлайдиган муҳим омиллардан бири хисобланади.

Хусусий секторнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилса, бу тармоқ иқтисодиётни тангликдан олиб чиқишга қодир локомотив бўла олади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг асосий қисмини хусусий, давлатга қарашли бўлмаган сектор берган тақдирдагина иқтисодиёт ҳақиқий эркинликка эришади ва ўз келажагига эга бўлади, деб айтсак муболаға бўлмайди.

Сўнгги пайтларда мамлакатимизда бу йўналишда бир неча муҳим қонун ҳужжатлари ва қарорлар қабул қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, Қонун ҳамда “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари қабул қилинганлиги фикримизнинг ёрқин ифодасидир.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўсиш тамойиллари, шунингдек, уларга бериладиган имтиёзлар тизими аниқ белгилаб қўйилди. Хусусий корхона тўғрисидаги қоидалар қонун нуқтаи назаридан мустаҳкамланди. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш тартиби тубдан янгиланди ва соддалаштирилди.

Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфатдорлиги учун шарт-шароит яратиш, уларнинг ишчанлик фаоллигини ошириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бу соҳада қонунчиликни тўғри тадбиқ этиш ва уларга қатъий риоя қилиниши билан таъминланади.

Тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни бузиш бозор муносабатларининг, қонуний тадбиркорлик фаолиятининг, хусусан кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг, деҳқон-фермер хўжаликларининг, якка тартибдаги тадбиркорликнинг равнақига тўсқинлик қилишини инобатга олган ҳолда қонунчилик талабларига аниқ риоя этиш зарур.

Шу ўринда айтиш жоизки, шахс тадбиркорлик билан шуғулланар экан аввало унинг у ёки бу фаолиятини тадбиркорлик деб топиш учун икки хил холат мавжуд бўлиши керак, унинг харакати даромад топишга қаратилган системали равишда бўлиши лозим ёки бундай фаолият асосий яъни касб фаолиятида амалга оширишлиши шарт.

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунда 39-моддасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш чекланган, яъни ушбу қонун талабига кўра, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ режали тартибда, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилиши мумкин.

Тадбиркорлар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилишлари, давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракат (ҳаракатсизлик)лари устидан судга шикоят қилишлари мумкин.

Агар назорат қилувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахслари, аудиторлар (аудиторлик ташкилотлари) тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш муносабати билан ўзларига маълум бўлган, тижорат сири ҳисобланувчи маълумотларни унинг эгаси рухсатисиз ошкор этганликлари туфайли етказилган зарар учун Фуқаролик кодексига мувофиқ, шунингдек, Жиноят кодексининг 191-моддаси бўйича жавобгар бўлиши мумкин.

Мамлакатимиз қонунчилигида тадбиркорлик фаолияти субъектининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини суд орқали ҳимоя қилиш белгиланган.

Тадбиркорлик фаолиятининг субъекти ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларга раддия берилишини талаб қилишга ҳақли.

Агарда, тадбиркорлик фаолияти субъектининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар оммавий ахборот воситаларида тарқатилган бўлса, айнан шу оммавий ахборот воситаларида раддия берилиши лозим. Башарти, бундай маълумот ташкилотдан олинган ҳужжатда мавжуд бўлса, бундай ҳужжат алмаштирилиши ёки чақириб олиниши керак. Бошқа ҳолларда раддия бериш тартиби суд томонидан белгиланади.

Тадбиркорлик соҳасидаги фуқаролик ва хўжалик низоларини, шунингдек жиноят ишларини кўраётганда судлар ҳар бир фуқаронинг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқини қатъий белгилаб берувчи қонунларга риоя қилинишига алоҳида эътибор қаратишлари керак. Қонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари тегишлигича ҳуқуқий баҳоланиши зарур. Бундай қайриқонуний ҳаракатларга, жумладан якка тартибдаги тадбиркорни рўйхатдан ўтказишни ноқонуний рад қилиш, ёки рўйхатга олишдан бош тортиш, муайян фаолият билан шуқулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) беришни рад қилиш ёки уни беришдан бош тортиш, банк кредити беришни асоссиз рад қилиш ва бошқалар киритилиши мумкин.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, шу жумладан чет эл фуқаролари ёки юридик шахслари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектларидир.

Тадбиркорлик деганда қонунчиликка мувофиқ даромад олишга қаратилган, ҳуққуий ва жисмоний шахслар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш йўли билан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида амалга ошириладиган ташаббускор фаолиятни тушуниш керак.

Хулоса ўрнида айтганда тадбиркорларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда судлар томонидан фуқаролик ва хўжалик низолари, шунингдек жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўришда судлар қонунбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишига имкон берган барча сабаб ва шарт-шароитларни аниқлашлари ва уларга лозим даражада муносабат билдиришлари мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Иномжон Кузибаев - ФИБ Фарғона туманлараро суди раис ўринбосари

Қодиралиев Муроджон Юсуфжонович – Фарғона шахар адлия булими бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram