Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА "СУВЧИЛАР МАКТАБИ"НИНГ ЎҚУВ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-09-25 16:21:22    146

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида "Сувчилар мактаби"нинг ўқув семинари ташкил этилди

Сув ҳаёт манбаидир. Сувсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди. Бироқ, бутун дунёда бўлгани каби бизнинг юртимзда ҳам сув муаммоси куннинг асосий муаммосига айланиб бормоқда.    

Статистик маълумотларга кўра Ўзбекистонда бир дақиқада 9 метр квадрат чўлланиш рўй бермоқда. Бу ўта жиддий муаммо эканлигини инобатга олган ҳолда, мамлакатимиз раҳбари ҳам бу борада ислоҳотлар қилиш зарур эканлигини таъкидлаб келмоқда.

 

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан “Агробанк” АТБ, Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация институти томонидан мамлакатимизда илк марта "Сувчилар мактаби" ташкил этилди.

 

Мактаб қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларини бугунги кунда ўз соҳаларида қўлланилаётган инновацион технологиялар билан таништиришни ва соҳада ривожланган хорижий мамлакатлар амалиётига жорий этилаётган янги билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун замин яратишни мақсад қилган.

Туман маданият марказининг мажлислар залида Туман “Агробанк” АТБ бўлими ташаббуси билан вилоятимизнинг "Сувчилар мактаби” вакиллари иштирокида мазкур мактабнинг ўқув семинари ташкил этилди. Ўқув семинарда хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда фермер ва қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига замонавий суғориш тизими бўйича маълумотлар берилди ва суғориш усуллари ўргатилди.

Тадбирда асосан қишлоқ хўжалигида фаолият олиб бораётган мутахассис ва соҳа вакиллари иштирок этди. Тадбирда қатнашган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Сўх тумани шароитида мазкур тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш замон талаби эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram