Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЁНҒИНДАН ОГОҲЛИК” УМУММИЛЛИЙ КАМПАНИЯСИ ТУМАНИМИЗ УЗРА ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2023-09-23 16:14:34    105

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампанияси туманимиз узра давом этмоқда

Куз-қиш фаслида фавқулодда вазиятлар ва нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 4-август кунидаги 332-сонли қарорига мувофиқ “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампаниясини ўтказиш белгилаб берилган. Мазкур жараёнларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида жойлашган барча мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида, ҳамда тиббиёт-профилактика масканларида  профилактика ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад униб-ўсиб келаётган ёшларни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш борасида билим ва кўникмаларига эга бўлишини ҳамда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, бундай вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кераклигини таъминлашдан иборатдир. Ушбу тадбирни самарали ўтказиш борасида Сўх тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман бўйлаб профилактик тадбирлар, семинар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.  

Мазкур тадбирлар туманимизнинг тиббиёт бирашмасида ўтказилди. Шунингдек, тумандаги савдо расталари ва гузарларида ўрнатилган мониторларда ҳам мавзуга оид тарғибот ишлари олиб борилаяпти ва мазкур ишлар ҳам фуқароларимизни огоҳликка чақиришига умид билдирамиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram