ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ, ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ ВА ВИЛОЯТ СЭО ВА ЖС БОШҚАРМАЛАРИ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА СЎХ ТУМАНИДА ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ БИЛАН КАСАЛЛАНИШ ОМИЛЛАРИ ТАҲЛИЛ ЭТИЛМОҚДА
2023-09-23 16:09:29 159
Вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, соғлиқни сақлаш бошқармаси ва вилоят СЭО ва ЖС бошқармалари вакиллари иштирокида Сўх туманида вирусли гепатит билан касалланиш омиллари таҳлил этилмоқда
Республикамизда, аҳоли айниқса, ёшлар соғлигини сақлаш ва ҳимоялаш бўйича амалга оширилаётган ишлар энг муҳим масала – фуқароларимиз манфаатини ҳимоя қилишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Айни кунларда вилоятимиз, айниқса, Сўх туманида вирусли гепатит касаллигининг ошиб кетиши ушбу йўналишдаги ишларни янада жонлантиришни тақозо этмоқда.
Фарғона вияоятида аҳоли ўртасида вирусли гепатит "А" касаллиги билан касалланиш ҳолатини камайтириш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш хақида вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда вилоят СЭО ва ЖС бошқармаси ҳамкорлигида чора-тадбирлар мажмуи қабул қилинган бўлиб мазкур чора-тадбирлар режаси асосида вилоятимиз туманларида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Туман маданият марказида ташкил этилган тадбирда мазкур ҳолат вилоят ҳамкор ташкилотлари вакиллари иштирокида таҳлил этилди. Тадбирда иштирок этган тумандаги ОШП, қишлоқ врачлик пунктлари мутасаддилари, мактабгача ва мактаб таълими бўлимида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва патронаж ҳамшираларга мазкур масаланинг долзарблиги атрофлича тушунтирилди ва юзага келган ҳолат тиббиёт ходимларининг масъулиятсизлиги ва бефарқлиги оқибатида юзага келганлиги қайд этиб ўтилди.
Тиббиёт муассасалари ходимларига ҳудудларда вирусли гепатитни олдини олишга доир тарғбот ишларини кучайтириш, аҳоли, айниқса, ёшларни ушбу касалликка қарши эмалш ишларини тизимли ташкил этишга оид қатъий кўрсатмалар берилди. Аҳоли ўртасида “хонадонбай” юриш орқали масала моҳиятини фуқароларга етказиш юзасидан ҳар бир нафар мутасаддига вазифалар берилди.
Маълумот учун: таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида Республикада, жумладан, вилоятимизда вирусли гепатит "А" касаллиги билан касалланиш ҳолатлари ортганлиги кузатилган.
Хусусан, вилоят аҳолиси ўртасида вирусли гепатит "А" касаллиги билан касалланиш ҳолатлари ўтган 8 ойда 1 781 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич хар юз минг ахолига нисбатан 45 нафарни ташкил этган. Ачинарлиси, касалланиш ҳолатларининг 1 590 таси ёки 89 фоизи 14 ёшгача булган болалар ўртасида қайд этилган.
Шу билан бирга, жорий йилда вирусли гепатит "А” касаллиги Сўх туманида кескин ошиб, ўтган йилга нисбатан 165 тага (5-170) ошиб, хар юз минг аҳолига нисбатан 205 нафарни ташкил этган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram